«Ливерпуль» ўз антирекордини такрорлади
Жамоа бундай паст натижани аввал 1913/1914 ва 2012/2013 йилги мавсумларда ҳам қайд этган.
Футбол
Фото: Getty Images
Англия Премьер-лигасининг 10-турида «Ливерпуль» ўз майдонида Лондоннинг «Арсенал» клубига минимал ҳисобда мағлуб бўлди.
Ушбу учрашувда гол ура олмаган мерсисайдликлар мавсум бошидан буён ўз майдонида ўтказган дастлабки бешта ўйиндаги энг кам гол кўрсаткичини такрорлади. Ҳозирга қадар «Ливерпуль» ҳисобида атиги тўртта гол мавжуд. Жамоа бундай паст натижани аввал 1913/1914 ва 2012/2013 йилги мавсумларда ҳам қайд этган.
Кейинги турда жорий мавсумда иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олган «Ливерпуль» яна бир Лондон клуби — «Кристал Пэлас» меҳмони бўлади. Учрашув 8 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтади.