locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Анваржон Ҳожимирзаев тўпурарлик бўйича Суперлигадаги энг яхши мавсумини ўтказмоқда

У аллақачон 11 та гол урди.
Футбол
Анваржон Ҳожимирзаев тўпурарлик бўйича Суперлигадаги энг яхши мавсумини ўтказмоқда
Фото: Динамо ПФК

«Динамо» жамоаси ҳужумчиси Анваржон Ҳожимирзаев «Машъал»га қарши ўйинда (3:0) гол ва ассистга эришди.

Сўнгги 3 йилдан буён Самарқанд клубида фаолият юритаётган форвард 2024 йил Суперлигадаги 25 ўйинда 10та голга муаллифлик қилган бўлса, 2025 йил 27 ўйинда 9та гол урганди. Жорий йилда эса Ҳожимирзаев мавсум тугашига яна 4та тур бўлса-да, 18 учрашувида аллақачон голлар сони бўйича Суперлигадаги энг яхши натижасини қайд этмоқда.

«Динамо»нинг мавсум якунигача бўлган рақиблари – «Сўғдиёна», «Бунёдкор», «Нефтчи», «Сурхон»га қарши ўйинларида ҳам Анваржон сермаҳсуллик кўрсатиб, жамоамиз ғалабасига ҳисса қўшиш билан бирга ўз натижасини янада яхшилашига ишонамиз», – дейилади клуб хабарида.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг