locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

MLS. «Интер Майами» сафарда камбэк эвазига ғалаба қозонди, Мессидан гол+пас (видеошарҳ)

Айни вақтда Майами клуби 59 очко билан умумий турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда.
Футбол
MLS. «Интер Майами» сафарда камбэк эвазига ғалаба қозонди, Мессидан гол+пас (видеошарҳ)
photo: gettyimages

MLS 33-туридан ўрин олган «Нью Ингленд» ҳамда «Интер Майами» жамоалари ўртасидаги беллашув бўлиб ўтди.

Ушбу баҳсда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Майами клуби сафида Лионель Месси ушбу учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди ва биттадан гол ҳамда ассист муаллифи бўлди.

Айни вақтда «Интер Майами» 59 очко билан умумий турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда, пешқадам «Нэшвилл» билан орадаги тафовут 15 очкони ташкил этмоқда. «Нью Ингленд» жамоаси эса 58 очко тўплаган ҳолда жадвалда 4-ўринни банд этган.

MLS, 2 ноябр.
Нью Ингленд — Интер Майами 1:2
Голлар: Газдаг 53 — Беретераме 69, Месси 83.

Интер Майами — Сент-Клейр, Лухан (Регилон 63), Каземиро, Микаэл, Фрей, де Паул, Брайт (Галарса 63), Сеговия (Мура 90), Беретераме (Айала 90), Месси, Рикельме (Суарес 71).

https://www.youtube.com/watch?v=TPo29saZ8_4&t=2s

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг