locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Романо: «Икарди «Интер»га қайтишни жуда хоҳлаяпти»

Икарди 2013 йилдан 2020 йилгача «Интер» клуби шарафини ҳимоя қилган.
Футбол
Романо: «Икарди «Интер»га қайтишни жуда хоҳлаяпти»
Фото: Getty Images

Инсайдер Фабрицио Романо Мауро Икардининг собиқ клуби — «Интер»га қайтиш истаги борлигини тасдиқлади.

«Мауро Икарди ва «Интер» ҳақида гапирадиган бўлсак, унинг атрофидаги вазиятга ойдинлик киритай. Унинг Италияга, хусусан, «Интер»га қайтишни хоҳлаётганида ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Ўтган йилнинг январь ойида у «Ювентус»га ўтишга тайёр эди, аммо айнан Турин клуби бу масалани давом эттирмасликка қарор қилди.

Икарди «Интер»га қайтишдан жуда хурсанд бўларди. Унинг ўзи ҳам бу ҳақда гапирган ва ҳанузгача клуб билан чуқур боғлиқликни ҳис қилади. Унинг истагига шубҳа йўқ, энди юзага келган вазиятга қандай баҳо беришни «Интер»нинг ўзи ҳал қилиши керак», — дея Романо сўзларини келтиради Fcinter1908.it.

Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2013 йилдан 2020 йилгача Миланнинг «Интер» клуби шарафини ҳимоя қилган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг