Скотт Мактоминай «Наполи»дан кетиши мумкин: «МЮ» вазиятни кузатмоқда
«Наполи» ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминай яқин вақт ичида жамоани тарк этиши мумкин.
Calciomercato нашрининг хабар беришича, клуб футболчи билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмаган. Бунга шотландиялик ярим ҳимоячининг йиллик 8 миллион евро миқдоридаги маош талаб қилаётгани сабаб бўлган.
Ушбу вазиятдан «Манчестер Юнайтед» фойдаланиб қолиши мумкин.
Таъкидланишича, «Наполи» Мактоминай бўйича 25–30 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Шунингдек, ярим ҳимоячига фақат «Манчестер Юнайтед» эмас, балки «Реал», «Милан» ва «Астон Вилла» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
29 ёшли Мактоминай жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 11 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 5 та гол урди.