«МЮ» Почеттинонинг товон пули учун 9 млн евро тўлашга тайёр
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийни алмаштиришга қарор қилди. Бу ҳолат ҳайратланарли эмас, чунки клуб Англия Премьер-лигаси турнир жадвалидаги 18-ўриндан қониқмаяпти. Чоршанба куни «қизил иблислар» Майкл Кэррик билан ҳамкорликни тугатганини эълон қилди.
Кўринишидан, «Манчестер Юнайтед»нинг кейинги бош мураббийи Маурисио Почеттино бўлади.
Германиянинг Sky телеканали журналисти Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, томонлар ўртасида оғзаки келишувга эришилган ва бу келишув 100 фоиз аниқ. Бироқ шартнома муддати ҳозирча маълум эмас.
«Манчестер Юнайтед» Маурисио Почеттинони шартномасидаги 9 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлаш орқали жамоага олиб келишни режалаштирмоқда.
Аргентиналик мутахассис терма жамоалар ўйинлари учун белгиланган танаффусдан сўнг клубни қабул қилиб олади. Ҳозирда у АҚШ миллий терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади.