«МЮ» Кэррикнинг келажаги бўйича қарор қабул қилишга шошилмайди
"Астон Вилла" билан дуранг (4:4) ўйнаб, турнир жадвалининг қуйи қисмига тушиб кетганига ва омадсиз натижаларга қарамай, "Манчестер Юнайтед" бош мураббий Майкл Кэррикнинг келажаги борасида шошилинч қарор қабул қилмоқчи эмас. Бу ҳақда Sky Sports эксклюзив маълумот берди.
Манба "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти мураббий билан ҳозирча хайрлашишга шошилмаётганининг учта сабабини келтирди.
Биринчидан, мухлислар унинг истеъфосини талаб қилмаяпти. Кэррик ҳанузгача мухлислар ишончини сақлаб қолган.
Иккинчидан, клуб раҳбарияти мураббийлар штаби ҳали ҳам футболчилар қўллаб-қувватловига эга деб ҳисобламоқда. Жамоа аъзолари курашишдан тўхтамаган ва майдонда бор кучини ишга солишда давом этмоқда.
Учинчидан, клубда мураббий алмашиши мавжуд муаммоларни ҳал қилишига ишонч йўқ.
Терма жамоалар ўйинлари учун юзага келадиган танаффус вақтида клуб раҳбарияти жамоанинг ҳолатини яна бир бор баҳолаб, мумкин бўлган вариантларни кўриб чиқмоқчи.
"Манчестер Юнайтед" сўнгги 11 та учрашувда атиги бир марта ғалаба қозонди. Жамоа барча мусобақаларда рақибларига 30 та гол уткaзиб юборди. Бу Европанинг кучли бешта чемпионатидаги бошқа клублардан кўпроқдир. Бундан ташқари, клуб АПЛ тарихидаги энг омадсиз мавсум бошланишини ўтказмоқда.