locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик икки боксчи қиз ёшлар Олимпиадасининг финалига чиқди

Дакар-2026 ёшлар Олимпия ўйинларида бокс бўйича финал жанглари 12-ноябрга белгиланган.
Футбол
Фото: Getty Images

Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида давом этаётган IV ёзги ёшлар Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик икки нафар боксчи қиз финалга йўл олди. Сабрина Чақоманова ва Рушанабону Исоева ярим финалдаги рақибларини мағлуб этиб, олтин медаль учун курашиш имкониятини қўлга киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Манбага кўра, 54 килограммгача бўлган вазн тоифасида рингга чиққан Сабрина Чақоманова Қозоғистон вакили Марал Толепбергенни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистонлик боксчи финалда колумбиялик Эвелин Трехос Саласга қарши жанг ўтказиши белгиланган.

60 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этаётган Рушанабону Исоева эса Миср вакили Менателла Иброҳим устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, у олтин медаль учун ҳал қилувчи жангда словакиялик Каролина Колларова билан тўқнаш келади.

Маълумот учун, Дакар-2026 ёшлар Олимпия ўйинларида бокс бўйича финал жанглари 12-ноябрга белгиланган. Ярим финал баҳслари якунларига кўра, Ўзбекистон делегацияси ҳисобида тўртта кумуш ва битта бронза, жами бешта медаль бор эди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг