«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти жамоанинг кучли бешликка киришига ишонмоқда
Манчестерликлар бешинчи ўриндаги Лондоннинг «Челси» клубидан саккиз очкога ортда қолмоқда.
Футбол
Фото: Getty Images
«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти жамоанинг Англия Премер-лигасидаги ҳозирги ҳолатига қарамай, мавсум якунида юқори ўринлардан бирини эгаллашига умид қилмоқда. Бу ҳақда The Touchline хабар берди.
Манбага кўра, клуб раҳбарлари «қизил иблислар» чемпионат якунида кучли бешликдан жой олишга қодир деб ҳисобламоқда.
АПЛнинг 10-туридан сўнг «Манчестер Юнайтед» ҳисобида атиги саккиз очко мавжуд. Майкл Керрик шогирдлари турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб, қуйи лигага тушиб кетиш зонасида бормоқда.
Манчестерликлар бешинчи ўриндаги Лондоннинг «Челси» клубидан саккиз очкога ортда қолмоқда.
«Манчестер Юнайтед» навбатдаги учрашувини сафарда «Ливерпул»га қарши ўтказади.