locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедов бўлган автобусга ҳужум қилган видеони қайта эълон қилди

Макгрегор 2018 йилда Нью-Йоркда содир бўлган воқеани эслатди.
Бошқа спорт турлари
Фото: Getty Images

UFC’нинг икки вазн тоифасида собиқ чемпиони Конор Макгрегор Абу-Дабида Усман Нурмагомедов ва Мераб Двалишвили ўртасида юзага келган жанжалга муносабат билдирди. Ирландиялик спортчи 2018 йилда Хабиб Нурмагомедов бўлган автобусга ҳужум қилган видеони ижтимоий тармоқларда қайта эълон қилиб, Илия Топурияга мурожаат йўллади. Бу ҳақда Championat нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Макгрегор 2018 йилда Нью-Йоркда содир бўлган воқеани эслатган. Ўшанда ирландиялик жангчи ҳамроҳлари билан бирга Хабиб Нурмагомедов ва бошқа UFC жангчилари бўлган автобусга ҳужум қилган эди. Макгрегор юк ташиш аравачасини автобус ойнасига улоқтирган ва ҳодиса оқибатида бир нечта спортчи жароҳат олган.

”Илия Топурия, менинг жангчим, сени бир вазифа кутмоқда. Ҳозир ижтимоий тармоқларда ”Конор ҳақ эди” ва ”Конор бошиданоқ ҳақ эди” деган хештеглар оммалашаётгани менга жуда ёқмоқда. Барчангизга раҳмат, мен ҳам сизларни яхши кўраман”, — деб ёзди Макгрегор. У постига 2018 йилдаги ҳодисани эслатувчи, Топуриянинг юзи жойлаштирилган таҳрирланган суратни ҳам қўшган.

Маълумот учун, Макгрегорнинг Хабиб Нурмагомедов бўлган автобусга ҳужуми 2018 йил 5 апрель куни Нью-Йоркдаги ”Barclays Center” аренасида, UFC 223 турнири олдидан содир бўлган. Ушбу ҳодиса оқибатида турнирнинг бир нечта жанги бекор қилинган. Макгрегор ва Нурмагомедов ўша йилнинг октябрь ойида UFC 229 турнирида тўқнаш келган ва россиялик жангчи тўртинчи раундда сабмишн орқали ғалаба қозонган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг