locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Почеттино билан оғзаки келишувга эришди (Романо)

Айни пайтда клуб АҚШ футбол федерацияси билан музокаралар олиб бормоқда.
Футбол
«МЮ» Почеттино билан оғзаки келишувга эришди (Романо)
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» АҚШ миллий жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино билан музокараларда муҳим келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Маълум қилинишича, манчестерликлар аргентиналик мутахассисни бош мураббий этиб тайинлашнинг асосий шартларини оғзаки келишиб олган. Айни пайтда клуб АҚШ футбол федерацияси билан музокаралар олиб бормоқда.

«Манчестер Юнайтед» Почеттинонинг амалдаги шартномасини бекор қилиш учун 10 миллион доллар товон пули тўлаш имкониятидан фойдаланмоқчи. Шундан сўнг мураббийни тайинлаш бўйича расмий жараёнлар бошланиши кутилмоқда.

Аввалроқ клуб раҳбарияти 11 ноябр куни Монакода йиғилиш ўтказиши хабар қилинганди. Унда амалдаги бош мураббий Майкл Кэррикнинг келажаги муҳокама қилиниши режалаштирилган эди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг