“Реал”нинг яна бир футболчиси навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
14.05.2025, Як.
Реал Мадрид
2
Малорка
1
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Брахим Диас жароҳати сабаб Ла Лиганинг 36-туридан ўрин олган “Мальорка”га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, футболчи Ла Лиганинг 35-туридан ўрин олган “Барселона”га қарши ўйинда чап сонининг қўшимча мушак пайларини шикастлаб олган. У ўзини ноқулай ҳис қилган бўлса-да, учрашувни якунига етказиб қўйган.
“Реал” мураббийлар штаби таваккал қилмасликка қарор қилди ва ярим ҳимоячини навбатдаги ўйин учун қайдномаға киритмади.
Маълумот учун, Брахим Диас жорий мавсум барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Ҳозирда “Реал” Ла Лига турнир жадвалида 75 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Насрулло Каримов
Журналист