locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Президент Олимпиадаси»: велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида «Президент Олимпиадаси» дастуридан ўрин олган велошоссе бўйича мусобақа ўтказилди.
Бошқа спорт турлари
«Президент Олимпиадаси»: велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди
photo: velosport Uzbekistan

«Президент Олимпиадаси»: велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида «Президент Олимпиадаси» дастуридан ўрин олган велошоссе бўйича мусобақа ўтказилди. Унда республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 100 нафарга яқин спортчилар ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди. Турнир давомида ўсмир қизлар ва ўсмирлар ўртасида 10 км масофага жамоавий «микст» эстафета беллашувлари бўлиб ўтди.

Муросасиз ва қизғин тарзда кечган баҳслар якунига кўра ғолиб ва совриндорлар аниқланди:

1. Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси
2. Тошкент вилояти жамоаси
3. Жиззах вилояти жамоаси

Мазкур мусобақалар ёш велоспортчиларнинг тажрибасини ошириш, иқтидорли ёшларни саралаш ҳамда келгусида мамлакат терма жамоаси учун муносиб номзодларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этади. Эслатиб ўтамиз, «Президент Олимпиадаси» доирасидаги велотрек мусобақалари 3-5 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг