“Реал” дарвозабони номаълум муддатга сафдан чиқди
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
14.05.2025, Як.
Реал Мадрид
2
Малорка
1
Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Андрей Лунин машғулотлар вақтида жароҳат олди ва Ла Лиганинг 36-туридан ўрин олган “Мальорка”га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манбага кўра, Лунин ўнг қўлини шикастлаб олган. Тикланиш учун қанча вақт кераклиги ҳозирча маълум қилинмаган.
Маълумот учун, “Реал Мадрид” – “Мальорка” ўйини 14-май куни Тошкент вақти билан соат 00:30 да “Сантьяго Бернабеу” стадионида старт олади.
Андрей Лунин жорий мавсум барча турнирларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 4 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унинг “қаймоқранглилар” билан тузган амалдаги шартномаси 2030-йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Насрулло Каримов
Журналист