Мбаппе Ди Стефанонинг 71 йиллик рекордини янгилади
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
14.05.2025, Як.
Реал Мадрид
2
Малорка
1
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания Ла Лигасининг 36-туридан ўрин олган “Мальорка”га қарши ўйинда (2:1) битта гол муаллифи бўлди.
Бу гол франциялик футболчи учун Ла Лигадаги 32 та ўйинда 28-гол бўлди. Мбаппе шу билан “Реал”нинг собиқ ҳужумчиси Альфредо Ди Стефанонинг рекордини янгилади. Бу ҳақда OptaJose хабар бермоқда.
1953/1954 йилги мавсумда Ди Стефано “Реал”даги дебют мавсумида Испания олий дивизионида 27 та гол урганди.
Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсум 53 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ди Стефано эса “Лос-Бланкос” сафида жами 396 та ўйин ўтказиб, 308 та гол муаллифи бўлганди.
Насрулло Каримов
Журналист