locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби, Светлана Саидова бронза медали совриндори

Бугун Сербиянинг Белград шаҳрида таэквондо WT бўйича G-1 тоифасидаги «Galeb Belgrade Trophy-Serbia Open 2026» турнири ташкил этилди.
Бошқа спорт турлари
Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби, Светлана Саидова бронза медали совриндори
photo: taekvando Uzbekistan

Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби, Светлана Саидова бронза медали совриндори.

Бугун Сербиянинг Белград шаҳрида таэквондо WT бўйича G-1 тоифасидаги «Galeb Belgrade Trophy-Serbia Open 2026» турнири ташкил этилди. 23-маротаба ўтказилган ушбу халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Мадина Мирабзалова ҳамда Светлана Саидова ҳам иштирок этиб, совриндорлар қаторидан жой олди.

Олтин:
Мадина Мирабзалова (-57 кг)

Бронза:
Светлана Саидова (+73 кг)

Таъкидлаш жоиз, ҳар икки спортчимиз атиги тўрт кун аввал Наманганда бўлиб ўтган «Uzbekistan Open» турнирида шоҳсупага кўтарилишган эди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг