Лопес «Барселона»да фаолиятини якунлашни истамоқда
«Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопес ўзига «Манчестер Юнайтед» томонидан билдирилаётган қизиқиш ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Аввалроқ маълум бўлишича, «қизил иблислар» 23 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини жиддий ўрганмоқда.
«Бундай хабарларга эътибор қаратмайман. Мен «Барселона»да имкон қадар узоқроқ қолишни истайман ва фаолиятимни айнан шу ерда якунлашга умид қиламан», — дея Ферминнинг сўзларини Barca Times нашри келтирмоқда.
Шанба куни Ла Лиганинг «Алавес»га қарши учрашувида Фермин Лопес энг яхши футболчи деб топилди. «Кўк-анорранглилар» 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган баҳсда ярим ҳимоячи битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали Фермин Лопеснинг трансфер қийматини 110 миллион евро деб баҳоламоқда.