«Барселона» Педро Порро трансферини кечиктирди
27 ёшли футболчи ушбу мавсумда барча турнирларда бешта баҳсда майдонга тушган.
Футбол
Фото: Getty Images
«Барселона» «Тоттенҳэм»нинг қанот ҳимоячиси Педро Поррони қишки трансфер ойнасида сотиб олишга уринмаслиги мумкин.
Esport3 нашри хабарига кўра, каталонияликлар клуби президенти Жоан Лапорта испаниялик футболчининг мухлиси ҳисобланади, бироқ жамоанинг қишки трансфер режаларида бошқа устувор вазифа бор.
Манба маълумотига кўра, «Барселона» январ ойида марказий ҳимоячи харид қилишга эътибор қаратмоқчи. Шу сабабли Порронинг трансфери кейинги муддатга қолдирилиши кутилмоқда.
27 ёшли футболчи ушбу мавсумда барча турнирларда бешта баҳсда майдонга тушган.