Эстевао «Барселона»га ўтиши мумкин
Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.
Футбол
Фото: Getty Images
Лондоннинг «Челси» клуби вингери Эстевао Виллиан қишки трансфер ойнасида «Барселона»га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Барселона» «Челси»да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётган Эстеваонинг вазиятини диққат билан кузатмоқда. Таъкидланишича, бразилиялик футболчи январь ойида ижара асосида бошқа жамоага ўтиш учун рухсат сўраши мумкин.
Каталония клуби бу имкониятдан фойдаланишга тайёр. «Барселона»нинг спорт директори 19 ёшли иқтидор эгасининг салоҳиятини анчадан бери юқори баҳолаб келмоқда.
Жорий мавсумда Эстевао барча мусобақалар доирасида саккизта учрашувда майдонга тушди, аммо ҳозиргача гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.