locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик «Барса»да 100-ғалабасига эришди

Испаниялик мураббий бу кўрсаткични каталонияликлар бошқарувидаги 126-ўйинида қайд этган.
Футбол
Флик «Барса»да 100-ғалабасига эришди
Фото: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик каталонияликлар сафидаги 100-ғалабасини қўлга киритди.

Юбилей натижа Ла Лиганинг 11-турида «Алавес» устидан қозонилган 6:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин қайд этилди.

Флик қўл остидаги «Барселона» учун бу 131-учрашув бўлди. Ушбу баҳсларнинг 100 тасида жамоа ғалаба қозонган, 10 марта дуранг ўйнаган ва 21 марта мағлубиятга учраган. Шу тариқа, германиялик мутахассис жамоа билан ғалабалар сони бўйича муҳим маррага етди.

«Кўк-анорранглилар» тарихида Фликдан тезроқ 100 ғалабага фақат Луис Энрике эришган. Испаниялик мураббий бу кўрсаткични каталонияликлар бошқарувидаги 126-ўйинида қайд этган. Флик эса 100-ғалабасига 131 учрашувда эришди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг