Суперлига. «Пахтакор» Тошкентда «Қўқон-1912» устидан ғалабага эришди
Суперлига. «Пахтакор» Тошкентда «Қўқон-1912» устидан ғалабага эришди
Тошкентликлар дастлабки тўққиз дақиқада иккита гол уриб, муҳим уч очкони қўлга киритди. Ушбу натижадан сўнг «Пахтакор» 59 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда ва чемпионлик учун курашишда давом этади.
Ўзбекистон Суперлигасининг 27-турида «Пахтакор» ўз майдонида «Қўқон-1912»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Шерзод Насруллаев 6-дақиқада ҳисобни очди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Стефан Чинеду устунликни оширди.
62-дақиқада Тома Табатадзе меҳмонларнинг умидини қайтарди. Бироқ 90-дақиқада Достонбек Ҳамдамов пенальтини аниқ амалга ошириб, «Пахтакор»нинг ғалабасини таъминлади.
Ушбу натижадан сўнг «Пахтакор» 59 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. «Қўқон-1912» эса 24 очко билан 15-поғонани эгаллаб турибди.
Суперлига. 27-тур
Пахтакор — Қўқон-1912 3:1
Голлар: Насруллаев 6, Чинеду 9, Ҳамдамов 90 (пен.) — Табатадзе 61.
Огоҳлантириш: Ҳасанов 31.
Пахтакор: Қувватов (Назаров, 46), Таҳсейен, Ибрагимов (Бозоров, 69), Мозговой, Ҳамдамов, Каримов, Бўриев, Насруллаев, Фламарион, Абдумажидов, Чинеду (Тўлаганов, 69).
Қўқон-1912: Давронов, Ёқубов, Салимов, Сидиқов, Гвазва, Нимели (Йўлчиев, 77), Ҳакимов (Ғуломов, 77), Акрамов, Маликжонов (Хусанов, 87), Ўктамов (Соҳибжонов, 60), Ҳасанов (Табатадзе, 46).