locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Нефтчи» ОКМК устидан суперкамбэк эвазига ғалаба қозонди

Фарғоналиклар сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулибгина қолмай, ғалабани ҳам илиб кетди.
Футбол
Суперлига. «Нефтчи» ОКМК устидан суперкамбэк эвазига ғалаба қозонди
photo: Neftchi FK

Ўзбекистон Суперлигасининг 27-турида «Нефтчи» ўз майдонида ОКМКни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. 88-дақиқада Жоржи Папава пенальтидан гол уриб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди.

Бироқ фарғоналиклар таслим бўлмади. 90-дақиқада Нурбек Сарсенбаев ҳисобни тенглаштирди. 90+8-дақиқада эса Хуршид Ғиёсов ғалаба голини киритиб, «Нефтчи»га уч очко тақдим этди.

Ушбу натижадан сўнг «Нефтчи» 61 очко билан турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади. ОКМК эса 45 очко билан 4-ўринда қолди.

Суперлига. 27-тур
Нефтчи — ОКМК 2:1
Голлар:
Сарсенбаев 90, Ғиёсов 90+8 — Папава 88 (пен.)
Огоҳлантиришлар: Каримов 47, Ратинио 74, Абдуғаниев 87.

Нефтчи: Эргашев, Алибоев, Исмоилов, Йовович, Искандеров, Абдуғаниев, Перица (Сарсенбаев, 60), Ғофуров, Одилов (Ратинио, 72), Сайфиев, Куао.
ОКМК: Абдунабиев, Папава, Ўлмасалиев, Аҳмадалиев, Турдиалиев, Собиржонов, Абдураззоқов (Холмуродов, 46), Муқумжонов, Каримов, Пешич, Ҳақназариё (Сентоку, 75).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг