«Астон Вилла», «Эвертон» ва «Лидс» Галлахерга қизиқиш билдирмоқда
Футболчининг «Тоттенхэм» билан амалдаги шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган.
Футбол
Фото: Getty Images
«Тоттенхэм» марказий ярим ҳимоячиси Конор Галлахер жамоасини ўзгартириши мумкин.
Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, 26 ёшли футболчининг хизматларига «Астон Вилла», «Эвертон» ва «Лидс» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Таъкидланишича, агар Галлахер яқин ойларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаса, у «Тоттенхэм»ни тарк этиш вариантларини кўриб чиқишга тайёр.
Англиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида саккизта учрашувда майдонга тушиб, иккита гол муаллифи бўлди.
Футболчининг «Тоттенхэм» билан амалдаги шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари унинг трансфер қийматини 32 миллион евро этиб баҳоламоқда.