locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элит ОЧЛ. Машарипов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Истиқлол» «Ал Шамал»дан устун келди

Ироқдаги беллашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.
Футбол
Элит ОЧЛ. Машарипов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Истиқлол» «Ал Шамал»дан устун келди
photo: gettyimages
Осиё Чемпионлар Лигаси
03.11.2026, Як.
Esteghlal
1
Аль-Шамал
0

Элит Осиё Чемпионлар лигасида 4-тур учрашувлари давом этмоқда. Ироқнинг Басра шаҳрида кечган беллашувда «Истиқлол» клуби «Ал Шамал»ни қабул қилди. Унда эронликлар минимал ҳисобдаги ғалабага эришди. Ягона гол 1-дақиқада Асани ҳисобига ёзилди.

Ушбу беллашувда Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов асосий таркибда майдонга тушиб, учрашувни тўлиқ ўтказди. Рустам Ашурматов эса учрашувни захира ўриндиғида бошлади ва 90-дақиқада майдонга тушди.

Мазкур учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқарди. Бош ҳакам вазифасини Аскер Наҗафалиев бажарди. Унга қанотларда Бахтиёрхўжа Шавкатов ва Руслан Серазитдинов ёрдам берди. VAR тизимида Фирдавс Норсафаров ва Абдурашид Худойберганов фаолият олиб борди.

Элит ОЧЛ. 4-тур
Истиқлол – Ал Шамал 1:0
Гол: Асани 1.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг