Эмери: «Биринчи бўлимдаги имкониятлардан фойдалана олмадик»
«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери Чемпионлар лигаси доирасида «Барселона»га қарши учрашувда йирик ҳисобдаги мағлубият (0:3) ҳақида фикр билдирди.
«Жамоани қандай шакллантираётганимиз 90 дақиқа давомида яққол кўзга ташланади. Таркибимизда ёш ва иқтидорли футболчилар ҳам, тажрибали ўйинчилар ҳам бор.
Бугун бир қатор хатоларга йўл қўйдик. Фаолиятимиз давомида бундай камчиликларга аввал ҳам дуч келганмиз, аммо ҳар сафар уларни енгиб ўтишга куч топганмиз.
Бугун ҳам хатоларга қарамай, вазиятлар яратишда ва яккакурашларга киришишда давом этдик. Агар биринчи бўлимда юзага келган имкониятлардан ҳеч бўлмаганда биттасини голга айлантира олганимизда, учрашув бошқача кечиши мумкин эди. Бироқ ҳал қилувчи паллада совуққонлик етишмади», — дея Эмерининг сўзларини келтиради BBC Sport.