locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Рафинья билан шартномани 2030 йилга қадар узайти

Рафинья 2022 йилнинг ёзидан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Футбол
«Барселона» Рафинья билан шартномани 2030 йилга қадар узайти
Фото: Getty Images

«Барселона» бразилиялик ҳужумчи Рафинья Диас билан шартномани 2030 йил 30 июнига қадар узайтиришини расман эълон қилди.

Янги битимни имзолаш маросими 5 ноябрь, пайшанба куни клуб президенти Жоан Лапортанинг иш хонасида бўлиб ўтади. Бу ҳақда каталонияликлар клубининг расмий сайти хабар берди.

Маросимдан сўнг футболчи оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатлашади.

Рафинья 2022 йилнинг ёзидан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган эди.

Бразилиялик футболчи жорий мавсумда Испания чемпионатида 10 та учрашувда иштирок этиб, 15 та гол урди ва шерикларига 3 та голли узатма амалга оширди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг