locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бухоро» Хомяков ва Саломов билан шартномани узайтирди

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Футбол
«Бухоро» Хомяков ва Саломов билан шартномани узайтирди
Фото: Бухоро ПФК

«Бухоро» футбол клуби директори Шавкат Саломов ҳамда жамоа бош мураббийи Александр Хомяков билан тузилган шартнома 2027 йил 31 декабргача узайтирилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

«Вилоят раҳбарияти ва мутасаддилар клуб раҳбарияти ҳамда мураббийлар штабига тўлиқ ишонч билдиради. Шавкат Саломовнинг оқилона раҳбарлиги, Александр Хомяковнинг бой тажрибаси ва профессионал ёндашуви жамоанинг келгуси тараққиёти, барқарор натижалари ҳамда янги марраларни забт этишида муҳим аҳамият касб этади.

Жамоанинг майдонда намойиш этаётган ўйини ва қайд этаётган натижалари танланган йўлнинг самарадорлигини кўрсатмоқда. Ҳамкорликнинг узайтирилиши эса «Бухоро»нинг узоқ муддатли мақсадлари сари изчил ҳаракат қилишига хизмат қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, вилоят ҳокими, Бухоро вилояти футбол ассоциацияси президенти Ботир Комилович Зариповга футболимиз ривожи ва «Бухоро» жамоасини қўллаб-қувватлаётгани учун самимий миннатдорчилик билдирамиз!»
— дейилади хабарда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг