locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ», «Челси» ва «Ливерпуль» «Айнтрахт» ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Бу ҳақда fussball_news нашри хабар бермоқда.
Футбол
«МЮ», «Челси» ва «Ливерпуль» «Айнтрахт» ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

«Айнтрахт» марказий ҳимоячиси Ннамди Коллинз фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда fussball_news нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, 22 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишдан «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Ливерпуль» клублари жиддий манфаатдор. Бироқ ҳозирча ушбу уч клубнинг бирортаси ҳам футболчининг трансфери бўйича расмий музокараларга киришмаган.

«Айнтрахт» эса қишки трансферлар ойнасида немис футболчисини сотишни режалаштирмаяпти. Шунга қарамай, клуб 35 миллион евродан юқори таклифларни кўриб чиқиши мумкин.

Коллинз жорий мавсумда барча мусобақаларда 5 та учрашувда майдонга тушди ва натижали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг