locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Каррагер «Ливерпуль» раҳбариятини танқид қилди

Инглиз клуби Туркиядаги баҳсда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлишди.
Футбол
Каррагер «Ливерпуль» раҳбариятини танқид қилди
Фото: Getty Images

Таниқли собиқ футболчи Жейми Каррагер Чемпионлар лигаси умумий босқичи доирасида «Фенербахче»дан қабул қилинган мағлубиятдан сўнг «Ливерпуль» ўйинини танқид қилди.

Андони Ираола шогирдлари учрашув давомида икки марта ҳисобда олдинга чиқишган бўлса-да, Туркиядаги баҳсда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. «Қизиллар» 73 ва 79-дақиқаларда ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди.

«Ливерпуль»нинг таркиби жуда қиммат, аммо жамоа ўзидан кутилаётган ўйинни намойиш эта олмаяпти. Уларда мувозанат етишмаяпти. Мени мураббийнинг ишидан кўра, клуб бошқаруви кўпроқ ташвишга солмоқда.

Рио Нгумоа ва Трей Ньони бу учрашувда жамоанинг энг яхши футболчилари бўлишди. Аммо улар ҳам «Ливерпуль» катта маблағ сарфлаб, кучайтиришга ҳаракат қилган позицияларда ўйнашади. Бу эса пуллар оқилона сарфланмаганини кўрсатади», — дея Каррагернинг сўзларини CentreGoals нашри келтирмоқда.

«Ливерпуль» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4 та туридан сўнг 9 очко жамғарган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг