locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЕЧЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Сити» «Лейпциг»дан устун келди

Ҳоланд «шаҳарликлар»га ғалаба голини урди. Натижада Мареска жамоаси умумий турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди.
Футбол
ЕЧЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Сити» «Лейпциг»дан устун келди
photo: gettyimages
Чемпионлар лигаси
04.11.2026, Як.
Лейпциг
2
Манчестер Сити
3

Европа Чемпионлар Лигаси 4-турида «Манчестер Сити» Германияда «Лейпциг» билан беллашди. Голлар шоусига айланган беллашувда «шаҳарликлар» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Лукеба (автогол), Фернандес ва Ҳоланд инглизлар сафида голларга муаллифлик қилди.

Бу беллашувда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.

Ушбу ғалабадан сўнг Мареска жамоаси очколари сонини 9 тага етказиб, 7-ўринга кўтарилди. «Буqалар» эса 3 очко билан 31-ўринда.

ЕЧЛ. 4-тур
Лейпциг – Манчестер Сити 2:3
Голлар:
Баку 49, Нуса 61 – Лукеба 37 автогол, Фернандес 58, Ҳоланд 78
Лейпциг – Вандерворт, Орбан, Кастелло, Раум, Эл Айнауи (Зейвалд, 74), Баумгартнер (Нкунку 57), Груда, Нуса, Банзузи, Ромуло (Гомис 67), Баку
Манчестер Сити – Доннарумма, Нунес (Диас, 79), Ҳусанов, Геҳи, О’Райли, Андерсон (Буадди, 83), Фернандес (Ковачич, 83), Фоден (Доку, 64), Ндиай (Эллиас, 83), Шерки, Ҳоланд.
Огоҳлантиришлар: Баумгартнер 17, Баку 33, Эл Айнауи 48, Раум 77

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг