locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Галатасарай» Батраковнинг маошини ошириб, товон пулини 100 миллион еврога етказмоқчи

Бу ҳақда таниқли журналист Сулаймон Родоп хабар бермоқда.
Футбол
«Галатасарай» Батраковнинг маошини ошириб, товон пулини 100 миллион еврога етказмоқчи
Фото: Getty Images

«Галатасарай» раҳбарияти 21 ёшли россиялик ярим ҳимоячи Алексей Батраков билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда таниқли журналист Сулаймон Родоп хабар бермоқда.

Манбага кўра, Истанбул клуби футболчига йиллик маоши 5 миллион еврога етказиладиган янги битим таклиф қилмоқчи. Эслатиб ўтамиз, россиялик футболчи бир неча ой олдин «Галатасарай» билан йиллик 3,25 миллион евро маош кўзда тутилган шартнома имзолаганди.

Шунингдек, «шерлар» раҳбарияти Батраковнинг шартномасидаги товон пули миқдорини амалдаги 55 миллион евродан 100 миллион еврога ошириш ниятида. Аввалроқ футболчининг вакиллари янги шартлар бўйича музокара ўтказишга тайёр экани ҳақида хабар берилганди.

«Галатасарай» ёзги трансферлар ойнасида Батраковни «Локомотив»дан 25 миллион еврога сотиб олганди. Ярим ҳимоячи Туркия гранди сафида барча мусобақаларда 12 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг