Ўзбекистон миллий жамоасининг ноябр ойидаги ўйинлари бошланиш вақти эълон қилинди
Дастлабки учрашув 12 ноябр куни бўлиб ўтади.
Футбол
Фото: ЎФА
Ўзбекистон миллий жамоаси ноябр ойидаги FIFA кунлари доирасида иккита халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Фабио Каннаваро бошчилигидаги миллий жамоа 9-17 ноябр кунлари Россия ва Саудия Арабистони миллий жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Дастлабки учрашув 12 ноябр куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий жамоаси Россияга қарши майдонга тушади. Беллашув соат 20:00 да старт олади.
Иккинчи ўйин эса 17 ноябр куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ташкил этилади. Унда «оқ бўрилар» «Жассим бин Ҳамад» стадионида Саудия Арабистони миллий жамоаси билан куч синашади.
Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади. Бу баҳслар миллий жамоамиз учун навбатдаги халқаро синов вазифасини ўтайди.