locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Соҳил футболи. Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё кубоги учун таркиби маълум бўлди

Соҳил футболи бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси душанба куни эрта тонгда Таиландга йўл олади.
Бошқа спорт турлари
Соҳил футболи. Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё кубоги учун таркиби маълум бўлди
photo: UFF

Соҳил футболи бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси душанба куни эрта тонгда Таиландга йўл олади. Терма жамоамиз у ерда ўз тарихида 12-бор ташкил этилаётган соҳил футболи бўйича Осиё кубоги баҳсларида иштирок этади.

Ўзбекистон футзал федерацияси қитъа биринчилигига йўл оладиган миллий терма жамоа таркибини тасдиқлади. Унга кўра, Осиё кубогида 12 нафар футболчи юртимиз шаънини ҳимоя қилади. Уларнинг икки нафари дарвозабон, 10 нафари эса майдон ўйинчиларидир.

Таиландга йўл оладиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркиби:

Дарвозабонлар:
Равшан Элибоев, Акмалжон Ҳазратқулов.

Майдон ўйинчилари:
Фарҳод Қодиров, Дилмурод Шавкатов, Мамашариф Ҳалимов, Боймуҳаммад Рўзимуродов, Ҳусанхон Ғаниев, Илиёс Маллаев, Амал Увраимов, Қувончбек Жаҳонов, Фарҳод Абдумавлонов, Сарвар Шоаҳмедов.

Бош мураббий: Аҳаджон Юсупов.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг