Осиё миллатлар кубоги: Ўзбекистон терма жамоаларининг сўнгги натижалари
Осиё миллатлар кубоги: Ўзбекистон терма жамоаларининг сўнгги натижалари.
Эркаклар терма жамоаси
Учинчи турда Мўғулистонга қарши баҳс 1,5:2,5 ҳисобида якунланди. Тўртинчи турда эса шахматчиларимиз Покистонни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
Шундай қилиб, эркаклар терма жамоаси 4 турда 2 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этиб, 4 жамоавий очко билан 9-ўринда бормоқда.
Аёллар терма жамоаси
Қизларимиз мусобақани Покистон устидан 4:0 ҳисобидаги ишончли ғалаба билан бошлади.
Иккинчи турда эса Қозоғистонга қарши баҳсда 1:3 ҳисобида мағлубият қайд этилди.
Икки турдан сўнг аёллар терма жамоаси 2 жамоавий очко билан 12 та жамоа орасида 6-ўринни эгаллаб турибди.
Мусобақа 17 ноябрь куни якунланади. Эркаклар 9 тур, аёллар эса 7 тур давомида совринли ўринлар учун кураш олиб боради.