«Ливерпуль» ван Дейк билан шартномани узайтирмоқчи
«Ливерпуль» марказий ҳимоячиси Виржил ван Дейк келаси мавсумда ҳам жамоада қолиши мумкин.
TuttoJuve нашрининг хабар беришича, «Ливерпуль» 35 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бу орқали мерсисайдликлар нидерландиялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни истаган «Ювентус»нинг умидларига чек қўйиши мумкин.
«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола жамоа сардорининг келаси йил ҳам клубда қолишини истамоқда. Шу сабабли клуб 2027 йил бошида ҳимоячи билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлаш ниятида.
Ван Дейк жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 15 та учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.
Футболчининг Англия гранди билан амалдаги шартномаси келаси ёзда ўз ниҳоясига етади.