locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Майк Баррелл Ўзбекистон теннис федерацияси раиси билан учрашди

Майк Баррелл Ўзбекистон теннис федерацияси раиси Батыр Рахимов билан учрашди.
Теннис
Майк Баррелл Ўзбекистон теннис федерацияси раиси билан учрашди
photo: Tennis Uzbekistan

Майк Баррелл Ўзбекистон теннис федерацияси раиси Батыр Рахимов билан учрашди. Суҳбат давомида болалар ва ўсмирлар теннисини ривожлантириш, ёш теннисчиларни тайёрлаш ҳамда мураббийлар малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда халқаро тажриба алмашиш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш ва уларни амалга ошириш бўйича дастлабки қадамлар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек халқаро теннис мутахассиси иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда болалар ва ўсмирлар теннисини ривожлантириш, ёш теннисчиларни тайёрлаш, мураббийлар малакасини ошириш ҳамда замонавий ўқитиш усуллари ҳақида сўз юритилди.

Матбуот анжумани доирасида Майк Баррелл ва Ўзбекистон теннис федерацияси ўртасида теннисни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг