locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон ва Белгия ўртасида шахмат дипломатияси йўлга қўйилмоқда

Халқаро шахмат академияси директори Комил Синдаров ҳамда Белгия Қироллигининг мамлакатимиздаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор элчиси Матиас Кенде ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Ўзбекистон ва Белгия ўртасида шахмат дипломатияси йўлга қўйилмоқда
photo: Chess Uzbekistan

Ўзбекистон ва Белгия ўртасида шахмат дипломатияси йўлга қўйилмоқда

Жорий йилнинг 13-ноябрь куни Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосари, Халқаро шахмат академияси директори Комил Синдаров ҳамда Белгия Қироллигининг мамлакатимиздаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор элчиси Матиас Кенде ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
Спорт дипломатияси орқали икки давлат ўртасидаги маданий ва спорт алоқаларини мустаҳкамлаш;
Икки мамлакат шахмат федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш;
Қўшма халқаро турнирлар ва ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш.

Учрашув якунида элчи Матиас Кенде ўзбек шахмат мактабининг жаҳон миқёсидаги тарихий ютуқларини юқори баҳолаб, гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаровга бўлажак муҳим баҳсда улкан зафарлар тилади. Комил Синдаров эса элчини янги лавозим билан қутлаб, истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг