locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ван Дейк: «Шартномамни узайтириш борасида ваҳимага тушаётганим йўқ»

Нидерландиялик футболчи 2018 йилдан бери мерсисайдликлар сафида ўйнамоқда.
Футбол
Ван Дейк: «Шартномамни узайтириш борасида ваҳимага тушаётганим йўқ»
photo: gettyimages

«Ливерпул» сардори Виржил ван Дейк шартномаси билан боғлиқ вазият уни ташвишга солмаётганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик 36 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Футболчи «Ливерпул» сафига 2018 йил январь ойида келиб қўшилган.

«Ўзимни яхши ҳис қиляпман, аммо ҳозир гап мен ҳақимда эмас. Кўрамиз. Мен асло ваҳимага тушаётганим йўқ. Фаолиятимни давом эттиришни ва ҳозир шуғулланаётган ишимни қилишни истайман.

Бу мавсум нима олиб келишини кўрамиз. Ҳозиргача бу ерда ажойиб вақт ўтказдим. Агар ҳамкорлигимиз давом этса, демак, шундай бўлиши керак.

Агар давом этмаса, бошқа жойга йўл оламан. Ҳозирча ҳеч қандай янгилик йўқ. Аммо бу қандайдир босим ёки шунга ўхшаш ҳолат борлигини англатмайди», — дея ван Дейкнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг