Диёрa Келдиёрова Загреб Гран-присида бронза медалига эга чиқди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёрa Келдиёрова бугун старт олган Загреб Гран-присида шоҳсупага кўтарилди.
Бошқа спорт турлари
photo: MOQ
Диёрa Келдиёрова Загреб Гран-присида бронза медалига эга чиқди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёрa Келдиёрова бугун старт олган Загреб Гран-присида шоҳсупага кўтарилди.
-52 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчимиз ярим финалгача ғалабали юришини давом эттирди, бироқ финал йўлида венгриялик рақибига имкониятни бой берди. Келдиёрова учинчи ўрин учун баҳсда Франция вакилини мағлубиятга учратиб, бронза медалига эга чиқди.