«Арсенал» Хулиан Альварес трансфери бўйича музокараларни қайта бошламоқчи
Бу ҳақда The Daily Briefing нашри хабар берди.
Футбол
Фото: Getty Images
Лондоннинг «Арсенал» клуби январь ойидаги трансфер ойнаси олдидан Мадриднинг «Атлетико» жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альваресни сотиб олиш бўйича музокараларни қайта бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Daily Briefing нашри хабар берди.
«Канонирлар» аргентиналик форвардни ўз сафига қўшиб олишга ҳамон катта қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, 26 ёшли футболчига Испаниянинг яна бир гранди — «Барселона» ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Альвареснинг трансфер қиймати 110 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Аргентиналик ҳужумчи жорий мавсумда Испания Ла Лигасида олтита учрашувда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.