Жезуш Криштиану Роналду билан муносабатлари ҳақида гапирди
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш ҳужумчи Криштиану Роналду билан ўзаро муносабатлари ҳақида фикр билдирди.
Ноябрь ойи бошида 41 ёшли футболчи миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилган эди. Аввалроқ ҳужумчи ва португалиялик мураббий ўртасида келишмовчилик юзага келгани, аммо бу муаммони ҳал қилишнинг имкони бўлмагани ҳақида хабарлар тарқалганди.
«Мен Роналду билан терма жамоага тайинланишимдан олдин бир йил ишлаганман ва уни шахсан яхши таниб олганман. Мен унинг дўстиман. «Ал-Наср»га келганимдан кейин унга: “Мен бу ерга сизга чемпионликни қўлга киритишда ёрдам бериш учун келдим”, деганман», — дея 72 ёшли мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Touchline.
Жорже Жезуш 2025 йил июлидан 2026 йил июнига қадар «Ал-Наср»ни бошқарган. Шундан сўнг у Португалия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган.