Ўзбекистон миллий жамоаси ўртоқлик баҳсида Эрондан устун келди
Ўзбекистон миллий жамоаси ўртоқлик баҳсида Эрондан устун келди
Фарғонадаги баҳсда Элдор Шомуродов дублни расмийлаштирди. Унинг миллий жамоадаги голлари сони 47 тага етди.
Ўзбекистон миллий жамоаси Фарғонада Эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Бу миллий жамоанинг жаҳон чемпионатидан кейинги илк баҳсига айланди. Унда Фабио Каннаваро жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда дастлаб 10-дақиқада Элдор Шомуродов ҳисобни очди. 49-дақиқада Ризоян мувозанатни тиклади. 58-дақиқада Шомуродов пенальтини аниқ амалга ошириб, беллашувда дублни расмийлаштирди. Ҳусайн Норчаев якуний нуқтани қўйди.
Ўзбекистон – Эрон 3:1
Голлар: Элдор Шомуродов 10, 58 пенальти, Норчаев 90+4 – Рамин Ризоян 49
Ўзбекистон: 12.Владимир Назаров, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 4.Беҳруз Каримов (Ҳожиакбар Алижонов, 82), 5.Жаҳонгир Ўрозов, 6.Акмал Мозговой, 9.Одил Ҳамробеков (Шерзод Эсанов, 82), 10.Азиз Ғаниев (Диёр Холматов, 59), 13.Шерзод Насруллаев (Маҳмуд Муҳаммаджонов, 82), 14.Элдор Шомуродов (Ҳусайн Норчаев, 89), 17.Достон Ҳамдамов (Руслан Жиянов, 59), 22.Аббос Файзуллаев.
Эрон: 1. Алиризо Бейронванд, 2. Солеҳ Ҳардони ( 23. Рамин Ризоян, 46), 3. Эҳсон Ҳожисафи ( 16. Муҳаммад Ғурбани,64), 6. Саид Изатоллаҳи, 9. Меҳди Тареми, 17. Ариа Юсуфи, 18. Саман Фаллоҳ, 19. Али Неъмати, 21. Омид Нурофкан, 24. Деннис Дарғаҳи (20. Сардор Азмун,46), 29. Муҳаммадмаҳди Муҳебий (25. Амирҳусайн Маҳмуди, 64)