locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон кубоги. «Локомотив» «Нефтчи»ни мусобақадан чиқариб юборди, «Андижон» «Сўғдиёна»дан устун келди

Мусобақадаги сенсациялардан бири Фарғонада рўй берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон кубоги. «Локомотив» «Нефтчи»ни мусобақадан чиқариб юборди, «Андижон» «Сўғдиёна»дан устун келди
photo: Neftchi FK

Ўзбекистон кубоги. «Локомотив» «Нефтчи»ни мусобақадан чиқариб юборди, «Андижон» «Сўғдиёна»дан устун келди

Турнирнинг яна икки яримфиналчиси маълум бўлди.

Ўзбекистон кубоги чоракфинал босқичидан ўрин олган «Локомотив» — «Нефтчи» ва «Сўғдиёна» — «Андижон» жамоалари ўртасидаги баҳслар якунига етди.

Зоминда андижонликлар мезбонларни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Меҳмонлар сафида голларга Петар Мичин (автогол) ва Мартин Боаке муаллифлик қилди. Майдон эгаларининг ягона голи эса Сардор Жамолов номига қайд этилди.

Мусобақадаги сенсациялардан бири Фарғонада рўй берди. Унда Тошкентнинг «Локомотив» клуби амалдаги Суперлига чемпиони «Нефтчи»ни 4:2 ҳисобида енгиб, кубокдан чиқариб юборди ва яримфиналга йўл олди.

Ўзбекистон кубоги. 1/4 финал
Нефтчи — Локомотив 2:4
Голлар:
Ғиёсов 36, Исмоилов 45+3 — Яхшибоев 11 (пен), 33 (дубль), Туплиев 23, Туропов 43.

Сўғдиёна — Андижон 1:2
Голлар:
Жамолов 84 — Мичин 59 (авт), Боаке 80.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг