Саудия Про-лигаси. «Ан Наср» Феликснинг голи эвазига ғалаба қозонди, Роналду пенальтидан гол ура олмади
Саудия Про-лигаси. «Ан Наср» Феликснинг голи эвазига ғалаба қозонди, Роналду пенальтидан гол ура олмади
Яна бир қарама-қаршиликда эса «Ал Иттиҳод» «Ал Иттифоқ»ни йирик ҳисобда таслим этди.
Саудия Арабистони чемпионати 10-туридан ўрин олган икки учрашув якунига етди.
«Ан Наср» ўз майдонида «Неом»ни қабул қилди ва Жоау Феликснинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди. Риёдликлар сафида Криштиану Роналду тўлиқ ўйин ўтказди. Шунингдек, у 45+6-дақиқада пенальтидан гол ура олмади.
Яна бир қарама-қаршиликда эса «Ал Иттиҳод» «Ал Иттифоқ»ни сафарда йирик 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Меҳмонлар сафида Юсуф Ан-Носирий дубль муаллифи бўлди.
Саудия Про-лигаси. 10-тур
Ан Наср — Неом 1:0
Гол: Феликс 61.
Амалга оширилмаган пенальти: Роналду 45+6.
Ал Иттифоқ — Ал Иттиҳод 1:4
Голлар: Ҳорун 34 — Иленихена 16, Ауар 53, Ан-Носирий 80, 85 (дубль).