locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналдунинг Португалия миллий жамоасига қайтиши деярли имконсиз — CNN Portugal

Футболчи ўзига нисбатан адолатсизлик қилинган деб ҳисоблайди ва унга хиёнат қилинганига ишончи комил.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роналдунинг Португалия миллий жамоасига қайтиши деярли имконсиз — CNN Portugal
photo: gettyimages

Роналдунинг Португалия миллий жамоасига қайтиши деярли имконсиз — CNN Portugal

Футболчи ўзига нисбатан адолатсизлик қилинган деб ҳисоблайди ва унга хиёнат қилинганига ишончи комил.

Ҳужумчи Криштиану Роналдунинг Португалия миллий жамоаси сафига қайтиши деярли имконсиз, деб хабар бермоқда CNN Portugal журналисти Руи Сантуш.

Аввалроқ футболчини ўзбошимчалик билан жамоа қароргоҳини тарк этгани туфайли мамлакат футбол федерацияси Криштианудан четлатган эди.

Манба маълумотларига кўра, Роналду миллий жамоанинг навбатдаги ўйинларига чақиришларини истамаяпти ва Португалия футбол федерациясидан ҳафсаласи пир бўлган. Футболчи ўзига нисбатан адолатсизлик қилинган деб ҳисоблайди ва унга хиёнат қилинганига ишончи комил.

Федерация президенти Педру Проенса, маълум бўлишича, ҳар куни Криштиану Роналду билан боғланишга уринмоқда. Бироқ вазият анча жиддий ва ҳозирда барчаси ҳал қилиб бўлмайдиган даражада, деб баҳоланмоқда. Шу сабабли, Роналду келажакда яна Португалия миллий жамоаси либосини кийиши эҳтимоли жуда паст, деб баҳоланмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг