Футзал. ЎФФ президенти кубогининг саралаш баҳсларига қуръа ташланди
Ҳаваскор жамоалар ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “ЎФФ Президенти кубоги” мусобақасининг 2026/2027-йилги мавсуми саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижаларига кўра, дастлабки босқичда ўзаро куч синашадиган жуфтликлар ҳамда иккинчи босқичда тўқнаш келиши мумкин бўлган жамоалар аниқланди.
Саралаш баҳслари 24–25-октябрь кунлари Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида бўлиб ўтади.
1-босқич учрашувлари тақвими
24-октябрь, шанба
· 08:00 — “Истиқлол” – “ЎзКСФ”
· 09:00 — “Экспресс” – “Маданият”
· 10:00 — “Корзинка” – “UNKI”
· 11:00 — “Агросаноат” – “TIFT”
· 12:00 — “Сингапур” – “Тиббиёт”
· 14:00 — “Мудофаа” – “Олимпик”
· 15:00 — “Таян” – “Дўстлик”
· 16:00 — “Great Future” – “Агротех”
· 17:00 — “Inbox” – “Ирригатор”
25-октябрь, якшанба
· 08:00 — “Новза” – “Ҳаёт банк”
· 09:00 — “BMU” – “Марказ”
· 10:00 — “ЎзГЕО” – “Шарқшунос”
· 11:00 — “Парма-2” – “Қурувчи”
· 12:00 — “IMV” – “Эксклюзив”
· 14:00 — “SQB” – “Ўзбеккўмир”
· 15:00 — “Дин қўмитаси” – “MKM Metal”
· 16:00 — “ТАТУ” – “Энергетик”
· 17:00 — “Ворис ФК” – “Молиячи”