Ўзбекистон кубоги. ОКМК «Гулистон»ни мағлуб этиб, илк яримфиналчига айланди
Чоракфиналнинг дастлабки баҳси олмалиқликлар ғалабаси билан тугади.
photo: OKMK fk
Ўзбекистон кубоги. ОКМК «Гулистон»ни мағлуб этиб, илк яримфиналчига айланди
Чоракфиналнинг дастлабки баҳси олмалиқликлар ғалабаси билан тугади.
Ўзбекистон кубоги чоракфинал босқичидан ўрин олган ОКМК — «Гулистон» жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди.
Унда Миржалол Қосимов шогирдлари 2:0 ҳисобида зафар қучди. Олмалиқликлар сафида голларга Иван Пешич ва Нодир Абдураззоқов муаллифлик қилди.
Шу тариқа, ОКМК биринчи бўлиб яримфинал йўлланмасини қўлга киритди. Сенсациялар қайд этиб келаётган «Гулистон эса ўз юришини чоракфинал босқичида якунлади.