Диёрa Келдиёрова: \"Энди мутлақо бошқа, янги Диёрaман!\"
Диёрa Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёрaман!"
Хабарингиз бор, Олимпиада чемпиони Диёрa Келдиёрова Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида ўтказилган халқаро турнир ғолибасига айланган эди. Икки ярим йиллик танаффусдан сўнг татамига қайтган Диёрa мусобақадан сўнг маҳаллий матбуотга интервью берди.
"Очиғини айтсам, Париж Олимпиадасидан олдинги спорт формамга тўлиқ қайтдим деб айта олмайман. Ўшанда мен бошқача эдим. Ҳозир мен мутлақо бошқа, янги Диёрaман — она сифатида янада назокатлиман. Шунга қарамай, ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман", — деди Келдиёрова.
Вакиламиз ҳозир натижадан ташқари дзюдодан завқ олиш ҳам муҳим эканини таъкидлади.
"Шунчаки дзюдодан завқ олишни истайман. Мен дзюдони яхши кўраман, у билан яшайман ва ўз ишимдан қанчалик завқ олаётганим мен учун жуда муҳим", — деди у.
Ақтаудаги мусобақага фарзанди билан бирга борган Келдиёрова оналик ҳаётидаги ўзгаришларга ҳам тўхталди.
"Қизим учун энг муҳими — мен унинг ёнида бўлишим, уни бағримга босишим. Унга фақат она керак. Ҳозирча у менинг қандай спортчи эканлигимни тушунмайди. Эҳтимол, вақти келиб буларнинг барчасини англаб етар", — дея қўшимча қилди Диёрa.