locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Орол» клубини тақдирлаш маросими 1 ноябрь куни ўтказилади

Ўша куни нукус­ликлар 25-тур доирасида «Ғазалкент»ни ўз уйида қабул қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Орол» клубини тақдирлаш маросими 1 ноябрь куни ўтказилади
photo: Aral fk

«Орол» клубини тақдирлаш маросими 1 ноябрь куни ўтказилади

Ўша куни нукус­ликлар 25-тур доирасида «Ғазалкент»ни ўз уйида қабул қилади.

Суперлига йўлланмаси ва бир вақтнинг ўзида Про лига ғолиблигини қўлга киритган «Орол» футбол клубига кубок топшириш маросими 1 ноябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

«Про лиганинг навбатдаги турида «Орол» Ғузорда «Шўртан» меҳмони бўлади. 25-турда эса нукус­ликлар «Ғазалкент» футбол клубини қабул қилади. 1 ноябрь кунги беллашув соат 18:00 да старт олиши режалаштирилган.

«Ғазалкент» билан ўйин якшанба, дам олиш кунига тўғри келаётгани қорақалпоғистонлик футбол мухлисларига узоқ кутилган Суперлига йўлланмасини нишонлашда қўл келиши шубҳасиз.

Айни вақтда ғазалкентликлар плей-офф йўлланмаси учун курашни давом эттираётганидан келиб чиқилса, беллашувнинг ўзи ҳам қизиқарли курашлар остида кечишига шубҳа йўқ», — дейилади хабарда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг