ЧЛ. «Сабах» «Боруссия Д»га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 81-дақиқада захирага олинди
«Фенербахче» эса «Славия»га қарши ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди.
photo: gettyimages
ЕЧЛ. «Сабах» «Боруссия Д»га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 81-дақиқада захирага олинди
«Фенербахче» эса «Славия»га қарши ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди.
Чемпионлар лигаси 3-тури доирасида иккита учрашув ўз якунига етди.
Бокуда «Сабах» «Боруссия Д»ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Майдон эгалари сафида ўзбекистонлик яримҳимоячи Умарали Раҳмоналиев асосий таркибда майдонга тушди ва 81-дақиқада захирага олинди.
Истанбулда эса «Фенербахче» «Славия»га қарши баҳснинг сўнгги дақиқаларида ғалабани қўлдан чиқарди ва чехияликлар билан 2:2 ҳисобидаги жанговор дурангга имзо чекди.
Чемпионлар лигаси. 3-тур
Сабах — Боруссия Д 1:2
Голлар: Маккарти 39 — Гирасси 10, 53 (дубль).
Фенербахче — Славия 2:2
Голлар: Айдин 4, Гринвуд 11 — Провод 15, Качор 90.